Бахт формуласи

Хар бир миллатнинг бахт ҳақидаги тушунчаси хар ҳил бўлар экан. Бу миллатнинг ҳозирги ривожланиш босқичи, тарихий қадриятлари, босиб ўтган йўли ва интилаётган марралари билан боғлиқ назаримда. Турли давлатларга саёҳат қилар эканман, ўша миллатнинг ўзигагина хос бахт формуласини кашф этиш ҳар гал менга завқ ва ҳайрат бағишлайди…

Image

American dream

Бу мамлакатда хар бир такси ҳайдовчиси дунёга машҳур актер, ёки миллионер, ёки буюк кашфиётчи олимга айланиши мумкинлигига ишонади. Америкаликларнинг бахти америкача орзулар амалга ошишига инониш, унга кўплаб китобларда икир- чикирларигача тушунтирилган усуллар орқали эришиш, ўз устида тинмай ишлаш ва интилишдан иборатдир. Бекорга буюк Абрахам Маслоу ҳам америкалик бўлиб, бахтнинг энг юқори чўққиси “self actualization”, яъни ўзликни англаш ва салоҳиятини юзага чиқаршда, деб айтмаган.

Dolce Far Niento

Image

Италияликларнинг беғамлигига бутун дунё хавас қилса арзийди. Бир хазиломуз иборага кўра, италияликлар туғилганидаёқ чарчаб туғилади, шунинг учун бутун умр дам олади кейин. Мамлакат табиати, иш тартиби (иш куни ўртача 10дан 6 гача, сиестага уланиб кетувчи тушлик эса 12дан 4гача, жума кунлари ярим кун иш) ва аксарият одамларда хукм сурадиган бамайлихотирлик бунга янада замин яратади. “Dolce Far Niento”, яъни “бекорчилик лаззати” деган ибора фақат италияликларда бор. Улар кун давомида қуёш ва фаввораларга маҳлиё бўлиши, ялпизли музқаймоқ ёки оддий помидор билан тайёрланган спагетти таомидан лаззатланишни, умуман, оддий қувончлар билан яшаб ўтиши одатий ҳол. Улар лаззатланишдан зерикмайди ва бекорчилик қилишга эринмайди. Ҳеч қаерга шошмай, ҳар лаҳзани шукроналик ва роҳат билан яшаб ўтиш, бошқача қилиб айтганда, гедонизм тушунчасини улардан ўрганганман…

La Bonheur

Image

Французлар нимадан лаззатланиши ҳаммага маълум. Албатта, гўзаллик ва севги-муҳаббатдан, муҳаббатнинг барча кўринишларидан яъни. Ушбу халқни ўрганишда ҳали давом этаётган бўлсам-да, дастлабки хулосаларим аён. Французлар тарихдан ўта либерал, инсон онгининг барча жабҳаларида революция содир этишни яхши кўради. Наполеон каби ўзини янада буюк хис қилишга ёрдам беради бу уларга. Шунинг учун инсонлар ўртасидаги муносабатлар, санъат, мода, илм-фан борасидаги энг кутилмаган кашфиётлар, энг ақл бовар қилмайдиган ғоялар айнан фаранг томонлардан эсади…

Happiness, English style

Image

Work hard – play hard, деб тушунтирганди ўз миллатининг ҳаёт фалсафасини бир инглиз дўстим. Яъни ишни ҳам, дам олишни ҳам қойиллатиб қўй. Назаримда, бутун дунёга ўзининг буюклигини исботлаш амбицияси билан ҳамон яшаётган миллатлардан бири айнан инглизлардир. Фақат бу гал улар қурол билан эмас, илм ва тафаккур билан дунёни забт этмоқчи. Инглизлар ниҳоятда миллий ғурури кучли, илм излашга ва қандайдир кашфиёт қилишга муккасидан кетган халқ экан. Айни пайтда ёшликда иложи борича ўйнаб қолиш, ўқиш ва ишдан ташқари, ўткир ичимликлар ва ҳаётнинг бошқа лаззатларидан максимал даражада таътиб кўриш уларнинг бахт формуласидан бири. Ва, энг муҳими, уларни ҳар қандай вазиятда болаларча бахтли қила оладиган бир нарса борки, бу абадий булутлар ортидан бир неча лаҳзаларга кўринган қўёш. Қуёш чиқди дегунча, ҳамма унинг нурларида тобланишга, совуқ кунда ҳам калта иштонлар кийишга ошиқади. Иш масаласига келганда уларнинг яна бир чиройли ибораси борки, Love your work and you will not work a day in your life – Агар ишингни яхши кўрсанг, умрингда бир кун ҳам ишламайсан.

Insha’Allah

Image

Эрталаб 10да келаман деб, кечкурунги 5да келган инсонларни илк бор Араб Амирликларида учратдим. Хар бир саволга Иншаллоҳ, деб жавоб беришни, бу дегани уларни ҳеч қандай ваъдага ё келишувга кўндириб бўлмайди деганидир. Вақт ва инсонданда улуғ абадий қудрат борлигини ҳис қилувчи бахтли миллат – бу араблардир. Улар осмонўпар биноларни барпо этиш, ғарбнинг ҳар қандай буюк кашфиётчисини сотиб олиш, тараққиётга хеч қандай революцион ўзгаришларсиз эриша олишида ўз бахтини топмоқда. Оила қадриятлари, аёл ва эркакнинг хаётдаги ўрни ҳақидаги тушунчалар 15 асрда қандай бўлган бўлса, бугун ҳам худди шундай. Беҳуда ховлиқмаслик, донишмадлик ва чуқур кузатувчанлик арабларга хос. Америкалик самолет 15 дақиқа кечикса асабийлашиб, бутун ҳаёти қулаб кетаётгандай ҳис қилади. Араб эса ҳотиржам ўйга чўмиш учун яна вақт пайдо бўлганидан хузурланади. Ҳаммаси Оллоҳ қўлида…

Uzbeks Rulez

duv

Дараҳт экиб, ўғил тарбиялаб, ўй барпо этсанг, ҳаётинг зое кетмаган бўлади, деган иборани ўзбек миллати кўплаб қўшимчалар билан бойитган ноёб миллатдир. Улар дараҳт эмас, боғ экиш керак. Ўғилни нафақат тарбиялаб, уни уйлантириб, уйли-жойли, ишли, машинали, бахтли, болали қилиш керак. Уй эмас, данғиллама участка, иккита-учта квартира қилиб қўйиш ва албатта бир йилда камида бир марта қурилиш ё ремонт қилиш керак.. Уни устига тўй-ҳашам деганларидай… Ҳуллас, маҳалла-куй нима дейиши, эл-юрт олдидаги обрў билан бахтини ўлчайлиган миллатмиз биз. Буни яхши ё ёмон деб бўлмайди ҳам. Бу қадрият. Бу бизнинг ўзлигимиз, бугунимиз. Оила қадриятлари, яқинлари учун ҳамма нарсага тайёрлик, катталарга хурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат, қариндош-уруғчилик, борди-келди, тўй-ҳашам, оилавий маросимлар, қолаверса, катта оила файзи – бу тушунчаларни на америкалик, на французга тушутириб бўлади. Бизнинг бахтимиз – ўзгача бахт, шуниси билан ҳам тотлидир…

Advertisements
This entry was posted in In Uzbek, In Uzbek and tagged , , , , , . Bookmark the permalink.

5 Responses to Бахт формуласи

  1. Farrux says:

    Zo`r! Lekin imlosini to`g`rilamasangiz, balingiz tushib ketar-ov 🙂

    • тузатдим, кўлдан келганча. дастлабки текстни телефонда тергандим 🙂
      Барча самимий илиқ фикрлар учун РАХМАТ!!

  2. SaidAzam says:

    Шу жойда фикр қолдиришни афзал кўрдим. Тўғриси чуқур мулоҳазакорлик билан чертиб-чертиб ёзилган сатрларигиздан хурсандман! Менга ҳам улашган тушунчаларингиздан рози бўлинг! Қўлингизда тутганингиз юрагингиз тилаги, идрокингиз орзуси бўлишини доим насиб этсин!

  3. @DiorUz says:

    wow wow wow) блогпост ёзишини энг кутган одамим сиз бўласиз) Мазза қилиб ўқидим, ҳавас қилдим

  4. Guli Olimjonova says:

    хар бир миллатга хос бахт тушунчасига хос афоризм ёзибсизу, узбекларга кеганда хассислик килибсиз)))))..сизга ёрдам беришга ошикдим..америкаликлар бахтнинг энг юқори чўққиси “self actualization” , италияликлар эса “Dolce Far Niento” деган иборани ишлатишса, узбекларда “Даст ба кору дил ба ёр” ибораси тугри келса керагов…тагин билмадим…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s